Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон вилоятида “Толибон” тарафдорлари бўлган 50 жангари ўлдирилди.

Бу ҳақда маълум қилган Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршод тўқнашувда 20 ҳарбий ҳам ҳалок бўлганини билдирди.

Унинг айтишича, шанба куни кечқурун жангарилар Покистон ҳарбийларига пистирмадан ҳужум қилгандан сўнг қуролли кучлар вертолётлар кўмагида қарши ҳужумга ўтган.