НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянсга аъзо давлатларни Афғонистонга қўшимча ҳарбий юборишга чақирди.

Схеффернинг таъкидлашича, НАТО бошчилигидаги халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссияси ҳарбийлар ва қурол-аслаҳа етишмовчилиги боис оқсаб қолмоқда.

Бу масала жорий ой якунида НАТОга аъзо 26 давлат мудофаа вазирларининг Нидерландияда ўтадиган анжуманида муҳокама этилиши кутилмоқда.