Тиббиёт соҳаси бўйича 2007 йилги Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди.

Хабарларга кўра, америкалик Марио Капекки, Оливер Смит ва британиялик Мартин Эванс саратон ва қандли диабет касалликларини ўрганиш борасида ўтказган тадқиқоти учун нуфузли мукофотга лойиқ топилган.

Совриндорларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади.