Атом энергияси халқаро агентлиги делегациясининг Эронга сафари бошланди.

Эрон ахборот агентликлари хабарига кўра, делегация вакиллари Теҳронда Эрон ядровий дастури борасида музокаралар ўтказади.

Кўпгина Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айбласа, расмий Теҳрон барча иддаоларни рад этиб, унинг дастури тинчлик мақсадларига қаратилганини таъкидламоқда.