Афғонистонда икки ой давомида жангарилар қўлида гаровда бўлган Германия фуқароси озод этилди.

Бироз аввал у билан бирга афғонистонлик тўрт шахс ҳам озод этилгани эълон қилинганди.

Вардақ вилояти вакилининг билдиришича, Германия фуқароси ва афғонлар “Толибон” ҳаракатининг ҳибсда сақланаётган беш жангариси қўйиб юборилиши эвазига озод этилган.