АҚШнинг “General Motors” компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Оқсарой қароргоҳида “General Motors Europe” компанияси президенти Карл Петер Фостер ва “GM Daewoo Auto & Technology” (GMDAT) компанияси раҳбари Майкл Грималдинини қабул қилди.

Меҳмонларнинг Тошкентга ташрифини қутлаган И.Каримов “General Motors” ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланишига умид билдирди.

“General Motors” расмийларининг Ўзбекистонга сафари чоғида “ЎзДЭУавто” акциядорлик жамияти базасида “Shevrolet” русумли машиналар ишлаб чиқарувчи “GM Ўзбекистон” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.