Жаҳоннинг энг қудратли олти давлати расмийлари БМТнинг Эронга нисбатан янги санкциялари масаласини муҳокама қилади.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Шон МакКормак 17 октябрь куни Европада ўтказиладиган бу учрашувда давлат котиби ўринбосари Николас Бёрнс қатнашишини билдирди.

АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой, Франция ва Германия вакиллари иштирокидаги анжуман Европанинг қайси шаҳрида ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.