Каспий денгизининг Озарбойжонга тегишли қисмидаги нефть бурғалаш платформасидан беморни қирғоққа олиб кетаётган вертолёт сувга қулади.

Озарбойжон расмийларининг билдиришича, ҳалокат оқибатида вертолётдаги олти киши нобуд бўлган. AZAL авиакомпаниясига қарашли вертолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари ҳозирча маълум эмас. Компания вакиллари парвоз пайтида об-ҳаво шароити ва вертолётнинг техник ҳолати яхши бўлганини айтмоқда.