Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Эрик Эделман ва давлат котибининг Европа масалалари бўйича ёрдамчиси Дан Фрейд Туркияга келди.
Куни-кеча АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ташқи алоқалар қўмитаси тўқсон йил олдин арманлар Усмонли турк империяси кучлари томонидан ўлдирилганини “геноцид”, деб тан олган эди. АҚШ расмийларининг Анқарага ташрифидан мақсад қўмита қароридан кейин таранглашган муносабатларни юмшатишга уринишдан иборат.