Бағдодга туташ ҳудудда ҳарбий лагерга ракета ҳужуми уюштирилгани оқибатида америкалик икки аскар ҳалок бўлди, беш нафари яраланди.

АҚШ ҳарбийлари эълон қилган баёнотда ҳужум 10 октябрь куни амалга оширилгани, ҳозир бу воқеа юзасидан текширув олиб борилаётгани билдирилади.

АҚШ кучлари 2003 йил мартида Ироққа бостириб кирганидан ҳозирга қадар америкалик уч минг 800дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди.