Ҳиндистоннинг Гужарат штатида зиёратга бораётган ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди, 7 нафари оғир тан жароҳати олди.

Зиёратчилар диний маросимни ўтказиш учун штат яқинидаги будда ибодатхоналаридан бирига бораётган эди. Тоғда жойлашган ибодатхонага элтувчи торгина йўлакда тиқин юзага келди ва ўндан ортиқ зиёратчи бошқаларнинг оёқлари остида қолиб кетди.