Минскда кўча юриши ўтказган юзлаб намойишчилар Беларус ҳукуматини ЕИ давлатлари билан яқин ҳамкорлик қилишга чақирди.

Мухолифат етакчиси Александр Милинкевич намойишга чиққан беларуслар мамлакатда ҳукм сураётган диктатура қонунлари билан эмас, балки Европа қонунлари билан яшашни исташини таъкидлади.

“Рейтер” агентлиги хабарига кўра, полиция мухолифатнинг намойишга келган 30га яқин тарафдорини ҳибсга олган.