Суд биносида отишма бўлди

Италиянинг Реджо-Эмилия шаҳрида суд биносида рўй берган отишмада уч киши ҳалок бўлди.

Италия ахборот агентликлари хабарига кўра, ажралиш ҳақидаги иш кўриб чиқилишидан олдин Албания фуқароси суд биносида ўз турмуш ўртоғи ва унинг қариндошини отиб ташлаган. Жиноятчи воқеа жойидан қочаётган пайтда полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Рўй берган отишмада икки адвокат ва полиция ходими тан жароҳати олгани айтилмоқда.