Косово бўйича музокаралар ҳали узоқ чўзилади

Россиянинг ЕИдаги элчиси Владимир Чижов Косово мақоми борасидаги музокаралар 10 декабрдан сўнг ҳам давом этиши мумкинлигига ишора қилди.

Россия расмийсининг билдиришича, 10 декабргача бўлган муҳлат БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Россия, АҚШ ва ЕИ иштирокидаги музокаралар учун белгиланган холос ва бу музокараларнинг тўхтатилиши шарт, деб қабул қилинмаслиги даркор.

В.Чижов Косово мақоми борасидаги шу пайтгача ўтказилган музокараларда ижобий ўзгаришлар кузатилганини таъкидлади.