Афғонистонда Эрондан келтирилган портловчи моддалар мусодара қилинди

АҚШ қўшинлари генерали Дэн МакНейлнинг билдиришича, кўп миқдордаги портловчи модда мамлакат ғарбида халқаро кучлар томонидан қўлга олинган.

АҚШ генерали портловчи моддаларни Афғонистонга келтирилишида Эрон ҳарбийларини айблади.

Шунингдек, Афғонистон жануби-шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида полициянинг тўрт ходими ҳалок бўлди.