Курдлар турк босқинига қараб турмоқчи эмас

Ироқнинг Курдистон мухторияти ҳукумати раҳбари Маъсуд Барзаний расмий Анқарани тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга чақирди. У агар Туркия ҳарбийлари Ироқ ҳудудига бостириб киргудек бўлса, курдлар уларни қурол билан қарши олиши тўғрисида огоҳлантирди.

Куни-кеча Туркия парламенти мамлакат ҳарбийларига истаган пайтда Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсат берган эди.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон агар Ироқ ҳукумати мамлакат шимолидаги жангарилар лагерларини ёпиб, уларнинг раҳбарларини расмий Анқарага топширса, ҳарбий амалиётлар ўтказиш зарурияти йўқолишини таъкидлади.