АҚШ долларининг еврога нисбатан қадрсизланиши давом этмоқда

Халқаро валюта бозорида бир евро қийммати бир доллару 43 центни ташкил этди. Бу ЕИнинг ягона валютаси бўлмиш евро ташкил этилган 1999 йилдан буён АҚШ долларига нисбатан энг юқори кўрсаткичдир.

Мутахассисларнинг билдиришича, долларнинг қадрсизланишига Америка иқтисодиётидаги янги муаммолар тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлмоқда.
Айни пайтда жаҳон бозорида нефть ва олтин нархи ҳам рекорд даражада ошиб бормоқда.