Эрдўғон Арманистон билан мулоқот истагида

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Арманистон ҳукуматини ўзаро мулоқот ва муросага чақирди.

“Wall Street Journal”нинг Европа нашрига интервью берган Эрдўғон “кейинги қадам Арманистон томонидан қилиниши шарт”лигини таъкидлади.

Туркия бош вазирининг бу баёноти АҚШ Конгрессида 1915-1917 йиллардаги арманилар билан боғлиқ воқеаларни геноцид, деб қабул қилиш тўғрисидаги резолюция муҳокамасига тўғри келди.

Туркия ҳукумати Усмонли турк империяси даврида арманиларга нисбатан ҳеч қандай геноцид бўлмагани ва АҚШ Конгрессининг бу масаладаги резолюцияси расмий Вашингтон ва Анқара муносабатларига жиддий путур етказиши тўғрисида огоҳлантириб келмоқда.