Ливанда президент сайлови қолдирилди

Ливан парламенти спикери Набиҳ Бери мамлакатда 23 октябрга белгиланган президент сайлови кейинги ойга қолдирилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, парламентдаги сурияпараст ва уларга мухолиф партиялар президентликка кўрсатиладиган номзод борасида шу пайтгача муросага кела олмаган.

Ливаннинг амалдаги президенти Эмил Лаҳуднинг ваколати 23 ноябрь куни тугайди.