Бағдоддаги портлашларда олти киши ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Каррада туманида автобуснинг йўл четига ўрнатилган минага дуч келиши оқибатида уч киши ўлди. Бағдоднинг Зафорания туманида рўй берган портлашда эса яна уч ироқлик ҳалок бўлди.

Бу портлашларда ўндан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.