Курд жангарилари турклар билан музокара қилмоқчи

Курдистон ишчилар партияси Туркия курд айирмачилари позицияларини ўққа тутишдан ва Ироқ шимолига бостириб кириш қароридан воз кечса, ўт очишни тўхтатиш борасида расмий Анқара билан музокара ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Курдистон ишчилар партиясининг бу баёноти курд айирмачиларига тегишли сайтларнинг бирида эълон қилинди.

Айни пайтда Туркия ҳукумати Ироқ билан чегарадош ҳудудга сафарбар қилинган қўшинлар сонини оширмоқда.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги элликка яқин ҳарбий машина карвони Ироқ чегараси томон ҳаракатланаётганини хабар қилди.