Ироқ Туркияга ёрдам беради

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зебарий расмий Бағдод Туркияга Ироқ шимолидаги курд айирмачилари ҳужумларини бартараф этишга кўмак беришини билдирди.

Бағдодда туркиялик ҳамкасби Али Бобожон билан учрашган Ҳ.Зебарий Ироқ ҳеч бир гуруҳ, жумладан, Курдистон ишчилар партиясига ҳам Туркия билан ўзаро муносабатларга путур етказишга йўл қўймаслигини маълум қилди.

Али Бобожон эса курд жангариларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашидан аввал Туркия бу муаммони дипломатик йўл билан ҳал этишга уринишини таъкидлади.

Лондонда Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий Анқара Ироқнинг курд айирмачиларига қарши ҳаракатини кутиб ўтиравермаслиги тўғрисида огоҳлантирди.