Португалияда Россия-ЕИ саммити бўлиб ўтди

Саммитда ЕИ ва Россия ўртасидаги савдо-сотиқ ва энергетика соҳасидаги ўзаро алоқалар ҳамда халқаро мавзулар, жумладан, Косово мақоми ва Эрон ядровий дастурига оид масалалар муҳокама этилди.

Давлат раҳбарларининг учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Владимир Путин Россия-ЕИ саммити самарали ўтганини таъкидлади.

Саммит якунида Россия-ЕИ ўртасида ҳамкорлик келишуви, жумладан, рус пўлатини Ғарбий Европага экспорт қилишга оид шартнома имзолангани айтилмоқда.