Барзаний бирорта курдни Туркияга топширмайди

Ироқнинг Курдистон мухторияти етакчиси Масъуд Барзаний Ироқ ҳудудида қўлга олинган курд жангариларининг бирортаси ҳам Туркияга топширилмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, М.Барзаний жангариларнинг Ироқ ҳудудидан туриб Туркияга ҳужум қилишига ҳам йўл қўйилмаслигини билдирди.