Ципи Ливни Хитойга келди

Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни БМТнинг Эронга қарши янги санкцияларини қўллашга даъват этиш мақсадида Хитойга сафар қилди.

Пекинда чиқиш қилган Зипи Ливни Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши жаҳон барқарорлигига таҳдид эканини билдирди ва Эрон ҳукуматини Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганликда айблади.

Шунингдек, Исроил ташқи ишлар вазири Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейни ҳам кескин танқид қилди.

Муҳаммад ал-Барадей яқинда қилган чиқишида Теҳроннинг ядровий қурол яратишга бўлган ҳаракатларини исботловчи далиллар йўқлигини айтганди.