Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси Эронга келди

Олли Ҳайнонен бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон ядровий дастури бош музокарачиси ўринбосари Жавод Ваедий билан музокаралар ўтказади. Эрон ядровий дастури музокаралар диққат марказида бўлади.

Мазкур музокаралар натижалари Атом энергияси халқаро агентлигининг Эрон ядровий дастури борасида ноябрь ойида эълон қилинадиган ҳисоботида ўз аксини топади.