Сталин қатағонлари қурбонлари хотирланди

Россияда Сталин давридаги сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш маросими бўлди. Асосий тадбирлардан бири Москванинг Любянка майдонидаги “Соловец тоши” ҳайкали ёнида ўтказилди.

Россия президенти Владимир Путин қатағон қурбонлари хотирасига ўрнатилган “Бутов полигони” ёдгорлик мажмуини зиёрат қилди. 1937-1938 йилларда бу ерда 20 мингдан ортиқ киши отиб ўлдирилган эди.

“Бу хотиралар бизга мамлакатимиз ривожи, бугун, эртага юзланишимиз мумкин бўлган муаммоларга ечим топиш учун керак бўлади. Албатта, сиёсий тортишувлар, олишувлар, фикрлар тўқнашуви керак, бироқ мазкур жараён ҳалокатли бўлмаслиги учун бу тортишувлар ва сиёсий курашлар маъданий ва илмий меросимиз доирасида бўлиши шарт”,- деди Владимир Путин.