Туркия АҚШдан курд жангариларини жиловлашни талаб қилмоқчи

Туркия АҚШ ҳукуматидан Ироқ шимолида фаолият юритаётган курд жангариларига қарши кескин чора кўрилишини талаб қилмоқчи.

Келаси ҳафтада Вашингтонга сафар қилиб, АҚШ президенти Жорж Буш билан музокаралар ўтказишни режалаштираётган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу ҳақда маълум қилди.

Вашингтондаги музокараларда Ироқдаги курд жангарилари масаласи ва Туркиянинг қўшни давлат ҳудудида жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаш режаси муҳокама этилади.