Афғонистонда халқаро кучлар ва жангарилар ўртасида тўқнашув рўй берди

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Қандаҳор шаҳри яқинида “Толибон” ҳаракатининг 250га яқин жангариси халқаро кучлар томонидан қуршовга олинган. Рўй берган тўқнашувда элликка яқин жангари, маҳаллий полициянинг уч ходими ва бир аскар ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, тинч аҳоли вакиллари тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудларни шошилинч тарзда тарк этмоқда.