Сергей Лавровнинг Эронга сафари ниҳоясига етди

Теҳронда Россия ташқи ишлар вазири президент Маҳмуд Аҳмадийнажот билан учрашиб, Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама этди.

С.Лавровнинг билдиришича, Эрон ядровий дастури атрофидаги бўҳрон дипломатик йўл билан ҳал этилиши учун расмий Теҳрон бу дастур тинчлик мақсадларига қаратилгани исботлаши даркор.

С.Лавровнинг Эронга сафаридан аввал Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Теҳронга қарши жорий этган янги санкцияларини кескин танқид қилган эди.