Ислом Каримов Россия бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия бош вазири Виктор Зубковни қабул қилди.

И.Каримов В.Зубковнинг Ўзбекистонга ташрифини қутлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар тўғри йўлга қўйилганини таъкидлаган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, учрашув дўстона руҳда ўтган.