Астронавтлар очиқ фазога чиқди

Америкалик икки астронавт Халқаро фазо станциясини энергия билан таъминловчи қуёш коллекторларидан бирини таъмирлаш учун очиқ фазога чиқди.

Фазо станциясида электр қуввати етарли бўлиши учун астронавтлардан бири Скотт Паразинский таъмирланган мосламани бешта махсус сим билан улади.

Мутахассислар фикрича, икки асронавтнинг очиқ фазода беш соат давомида амалга оширган таъмирлаш иши шу пайтгача Халқаро фазо станциясидаги ўта мураккаб ва хатарли иш бўлган.