Германия канцлери Ангела Меркел кутилмаганда Афғонистонга келди

Кобулга келган заҳоти А.Меркел Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари билан музокаралар ўтказди. Шундан сўнг у мамлакат шимолига жойлаштирилган германиялик ҳарбийлар билан учрашиш учун Мазори шариф шаҳрига жўнаб кетди.

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари сафида германиялик уч мингга яқин аскар хизмат қилмоқда. Бу Германия раҳбарининг Афғонистонга биринчи ташрифидир.