Бағдодда “Озодлик”нинг гаровда сақланган мухбири озод этилди

“Озодлик” радиоси Ироқ хизмати мухбири, 29 ёшли Жумана ал-Убайдий 22 октябрь куни ўз машинасидан ўғирлаб кетилган эди. Кейинчалик унинг ҳайдовчисининг жасади топилганди.

“Озодлик” радиоси президенти Жэфф Гедмин “Жумананинг кечмишлари ижобий якун топганидан” хурсанд бўлганини билдирди.

Ж.Гедмин, шунингдек, мухбирнинг озод этилишига ҳисса қўшган Бағдод расмийларига ҳамда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ва “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди.