Покистондаги портлашларда бир ҳарбий ҳалок бўлди

Покистон шимоли-шарқида рўй берган икки портлашда бир ҳарбий ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди.

Хабарларга кўра, бомбалардан бири ҳарбийлар карвони яқинида портлаган. Иккинчи портлаш эса Шимолий Вазиристоннинг Новшера шаҳри яқинида рўй берган. Бу портлашда бир ҳарбий яраланган.