Россия ва Хитой бош вазирлари Москвада учрашди

Хабарларга кўра, Виктор Зубков ва Вэнь Цзябао учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ривожи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

В.Зубковнинг айтишича, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик кўлами мисли кўрилмаган даражага етган.

Хитой делегациясининг Россияга сафари чоғида савдо-сотиқ, саноат ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилишга қаратилган ўнга яқин шартнома имзоланиши кутилмоқда.