Исроил ҳарбийлари фаластинлик депутатни ҳибсга олди

Хабарларга кўра, Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ўтказган амалиётда “Ҳамас” ҳаракатининг Фаластин парламентидаги аъзоси Моҳир ал-Харроз ва қуролли гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган олти шахс ҳибсга олинган.

Ҳеврон шаҳрида Исроил ҳарбийлари “Ҳамас”нинг парламентдаги яна бир депутати Ҳотам Қафишеҳни ҳам ҳибсга олгани хабар қилинмоқда.