Европа парламенти ассамблеяси вакиллари Москвага сафар қилмоқда

Хабарларга кўра, европалик депутатлар Россиядаги сайловолди жараёни билан танишиб, халқаро кузатувчиларнинг бу сайловдаги иштироки масаласини муҳокама этади.

Делегация вакилларининг Россия Марказий сайлов комиссияси раиси, Конституциявий суд раиси, сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашуви режалаштирилган.