Грузия Россиядаги элчисини чақириб олди

Грузия президенти Михаил Саакашвили телевидение орқали ўз халқига мурожаатида мухолифатнинг Тбилисидаги намойишларда Россияни айблади ва Москвадаги элчисини чақириб олди.

М.Саакашвили сиёсатига қарши намойишлар 2 ноябрь куни бошланган эди. Дастлаб намойишчилар муддатдан аввал парламент сайлови ўтказилишини, сўнгги кунларда эса М.Сааакашвили истеъфосини талаб қила бошлаган эди. 7 ноябрь куни намойиш куч билан бостирилди.