Ироқлик қочқинлар ватанига қайтмоқда

Ироқ ҳукумати мамлакатдаги барқарорлик туфайли ироқлик минглаб қочқин ўз ватанига қайтаётганини маълум қилди.

Ироқ қўшинлари матбуот котиби генерал Қосим ал-Муссавийнинг билдиришича, чегара қисмлари октябрь ойида мамлакатга қайтаётган 46 минг қочқинни рўйхатга олган.

Ҳукуматнинг ишонтиришларига қарамай, Ироқда зўравонликлар ҳунуз давом этмоқда. Куни-кеча Ироқ полицияси Бағдод яқинида қийноқ излари бўлган 17 та жасадни топганди. Бундан бир кун аввал эса АҚШ қўшинлари Анбар вилоятида оммавий қабр топилганини эълон қилган эди.