Покистонда 15 февралгача парламент сайлови ўтказилишини мумкин

Бу ҳақда мамлакат телевидениелари президент Парвез Мушаррафга таянган ҳолда маълум қилди.

Бундан бир оз аввал АҚШ президенти Жорж Буш Парвез Мушарраф билан телефон орқали мулоқотида уни бош қўмондон лавозимини тарк этиб, муддатдан аввал парламент сайлови ўтказишга чақирган эди.

Шунингдек, Покистонда Халқ партиясининг юзлаб тарафдори хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олингани хабар қилинди. Куни-кеча мазкур партия етакчиси, собиқ бош вазир Беназир Бҳутто ўз тарафдорларини оммавий норозилик намойиши ўтказишга даъват қилган эди.