БМТ бош котиби Антарктидада бўлди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун глобал иқлим исиши мангу музликларга қандай таъсир этаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида 9 ноябрь куни Антарктидага борди.

Иқлим исиши муаммосига жиддий эътибор қаратаётган бош котиб у ердаги учта тадқиқот станциясида олимлар билан учрашиб, ўзаро суҳбатлашди.