Ашхободда энергетика масалалари бўйича анжуман иш бошлади

Туркманистон пойтахтида иш бошлаган бу халқаро анжуманда энергетика бўйича дунёдаги етакчи мутахассислар, йирик компаниялар расмийлари иштирок этмоқда.

Икки кунлик анжуман иштирокчилари орасида АҚШ энергетика вазири Сэм Бодман, ЕИнинг ëнилғи масалалари комиссари Андрис Пиебалгс, “Бритиш петролиум”, “Шеврон” каби йирик нефть ширкатлари раҳбарлари бор.

Туркманистон раҳбарияти 2030 йилга қадар мамлакат газ захираларини ўзлаштириш ҳажмини уч баравар кўпайтиришни режалаштирмоқда. Жорий йилда Туркманистонда 80 миллиард куб метр газ қазиб олиш мўлжалланган.