Тропик циклон Бангладешни вайрон қилди

Бангладеш қирғоқларига соатига 250 километр тезликда эсган кучли шамол билан ёпирилган циклон 250 нафарга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Циклон натижасида соҳил бўйида жойлашган қишлоқларда яшовчи 650 мингга яқин одам жабр кўрди. Сидр номини олган бу циклон Бангладеш жануби-ғарбий соҳилидаги катта ҳудудда электр энергияси ва телефон тармоқларини вайрон қилди.