Покистонда янги бош вазир тайинланди

Покистон президенти Парвез Мушарраф Муҳаммадимиён Сумроҳни бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Муҳаммадимиён Сумроҳга мамлакатни январь ойи бошига белгиланган сайловга тайёрлаш топширилди. Бу маросим бўлиб ўтишидан бироз аввал мухолифат етакчиси, собиқ бош вазир Беназир Бҳутто уй қамоғидан озод этилди.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти эса Покистон ҳукуматини фавқулодда ҳолат жорий этиш йўли билан сайловолди кампаниясида унга сиёсий рақиб бўлиши мумкин бўлган мухолифатни бостиришга уринганликда айблади.

Шунингдек, Исломободда президент Парвез Мушарраф билан учрашган АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте мамлакатда кучайтирилган хавфсизлик чораларини бекор қилишга чақиргани хабар қилинаётир.