Мўътабар Тожибоева қамоқдан тирик чиқишига ишонмайди

Ҳозирда қамоқхонада сақланаётган ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева ўзининг қамоқдан тирик чиқишига ишонмайди.

Куни-кеча унинг қизи Маҳлиё Тожибоевага онаси билан кўришишга рухсат берилди.

Маҳлиёнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, онасининг аҳволи жуда оғир. У икки қаватли кроват тепасидан йиқилиб, оёғини синдириб олган. Аммо унга етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Бундан ташқари, Мўътабар Тожибоева мунтазам руҳий қийноқлар остида сақланмоқда.