БМТ комиссияси иқлим ўзгариши бўйича янги ҳисобот чиқарди

Ҳужжатда иқлим ўзгариши мислсиз оқибатлар, хусусан, кўплаб жонзод турлари йўқолиб кетиши, мангу музликлар ҳам эриб йўқолишига сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилган.

2007 йилги Нобель тинчлик мукофотига сазовор бўлган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссияси ҳисоботида глобал иқлим инсон фаолияти туфайли исиб бораётгани аниқ экани, бу жараённи ортга қайтариш учун ҳали ҳам вақт борлиги маълум қилинган