Кушнер Эрон ядровий дастурида энг катта хавфни кўрмоқда

Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер Эрон ядровий дастури “замонавий дунёга таҳдид солаётган энг йирик хавф” эканини яна бир бор таъкидлади.

Исроилда чоп этиладиган “Ҳаарец” нашрига берган интервьюсида у Франция ҳукумати Эронга қарши яна янги санкциялар қўллаш учун халқаро жамоатчиликка босим ўтказишда давом этишини маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Муҳаммад Али Ҳусайний эса Ғарб давлатларининг Эрон уранни бойитиш дастурлари тўхтатилиши борасидаги босимлари қонуний асосга эга эмаслиги, шу боис, амалга ошмаслигини билдирди.