Эрон учрашув ўтказишга тайёр

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Эрон ўз ядровий дастури масаласида учрашувга тайёр эканини маълум қилди.

“Бу учрашувдан кейин музокаралар бошлашга имконият пайдо бўлади, деган гап эмас. Ҳозир биз музокаралар бошлашга тайёргарлик кўряпмиз”, – деди Европа Иттифоқи расмийси.