Эрон Саудия таклифини кўриб чиқади

Теҳрон расмийлари президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Саудия Арабистонининг уранни Эрон ташқарисида бойитиш таклифини қабул қилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Эрон президенти матбуот вакилининг Press TV каналига билдиришича, нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар - ОПЕКнинг Ар-Риёдда ўтаётган саммитида М.Аҳмадийнажот “биродар ва дўст” (Саудия Арабистони)нинг таклифи бошқа конструктив таклифлар қаторида кўриб чиқилишини айтган, холос.